Покистон савдо вазири: Тошкент шаҳрига ташрифимиз давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижаларини аниқ мисолларда кўрдик
Декабрь 04, 2024. 07:23 • 2 дақ
• 143
ИСЛОМОБОД, 4 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон савдо вазири Жам Камал Хан билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат аввалида Покистон савдо вазири Ўзбекистондаги янгиланишлар жараёнини юксак баҳолади. "Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этиш учун 3-4 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрига делегациямиз билан ташриф буюрдик. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижаларини, миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсаётганини, саноат тармоқлари жадал ривожланаётганини аниқ мисолларда кўрдик. Одамлар ҳаёт тарзининг яхшиланаётгани, фаровонлик даражаси кўтарилаётганидан қувондик", деди вазир Жам Камал Хан.
Покистон расмий вакили, шунингдек, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, товар айланмаси ҳажмини маҳсулотлар номенклатурасини кўпайтириш орқали ошириш, 1 миллиард долларлик кўрсаткичга қисқа муддатларда эришиш учун Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим таъсир доирасини кенгайтириш, манфаатли соҳаларда қўшма саноат лойиҳаларини ишга тушириш, ҳудудлараро ҳамкорликни аниқ йўналишлар ва мақсадли ташрифлар ҳисобига мустаҳкамлаш борасидаги таклифларни илгари сурди.
Трансафғон темир йўли лойиҳасини қуриш иқтисодий ҳамкорликнинг негизи сифатида баҳоланди. Томонлар лойиҳада хорижий ҳамкорларнинг иштироки бўйича фикр алмашдилар.
Вазир Жам Камал Хан маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликка барқарор иқтисодий шерикликнинг пойдевори, деб қарашини таъкидлаб, Покистоннинг Лаҳор, Карачи, Кветта, Сиалкот каби йирик шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказишни таклиф этди.
Ўзаро туристлар оқимини ошириш мақсадида икки томон етакчи туроператорлари ўртасида ҳамкорликнинг ягона рақамли платформасини яратиш таклифи кўриб чиқилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди