Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Германия ТИВ делегацияси билан учрашди
Ноябрь 19, 2026. 16:00 • 55 сония
• 12
ТОШКЕНТ, 19 ноябрь. / “Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадрахимов кеча Германия Федерал Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё ва Тинч океани минтақаси департаменти бош директори Франк Хартманн билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, томонлар сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларнинг бугунги ҳолати ҳамда уларни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.
Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш бўйича биргаликда чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.
2027 йилда қўшма тадбирларни ташкил этиш юзасидан яқин ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси