Япониянинг Секи шаҳрида Ўзбекистонинг инвестициявий ва меҳнат миграцияси соҳасидаги салоҳияти тақдим қилинди
Март 30, 2024. 13:34 • 1 дақ
• 175
ТОКИО, 30 март. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Япониянинг Гифу префектурасининг Секи шаҳрида Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестициявий салоҳияти ва мавжуд ишчи кучига бағишланган семинар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Секи шаҳри бизнес вакиллари учун мамлакатимизнинг сармоявий салоҳияти, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, Ўзбекистонда бизнес юритишнинг афзалликлари, шунингдек, ўзбек миллий маҳсулотларини учинчи давлатларга экспорт қилиш бўйича имкониятлар ҳақида тақдимот ўтказилди.
Тадбир давомида ташқи меҳнат миграцияси масалаларига эътибор қаратилди. Япония ва Ўзбекистон ўртасида ташқи миграция соҳасида техник стажёр ва махсус малакали ишчиларни жалб этиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари имзолангани таъкидланди. Юртимиздаги "Ишга марҳамат" мономарказлари базасида "Япон тили ва касбий малака тест маркази" ва "Япон тили ва махсус малака тест марказ"лари фаолияти йўлга қўйилгани билдирилди.
Йиғилганлар билан Ўзбекистонда аҳолининг асосий қисмини меҳнатга лаёқатли ёшлар ташкил қилишини инобатга олган ҳолда, уларни Японияда қонуний иш жойи билан таъминлаш масалалари хусусида фикр алмашилди. Дипломатлар Секи шаҳри компаниялари учун қизиқиш уйғотадиган тармоқлардаги бўш иш ўринларига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб қилиш таклифини илгари суришди.
Япон компаниялари вакиллари юқоридаги йўналишлар бўйича Гифу префектурасида бўш иш ўринлари мавжудлигини ва Ўзбекистондан техник стажёрларни ишга жойлаштиришга тайёрликларини тасдиқладилар.
Семинар иштирокчилари бўлган Япония вакиллари, шунингдек, жорий йилнинг 2-3 май кунлари бўлиб ўтадиган III Тошкент халқаро инвестиция форумига таклиф этилдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади