Logo

Британия мода ва тўқимачилик уюшмаси Ўзбекистонда кадрлар салоҳиятини оширишга кўмаклашади

Август 10, 2025. 09:40 • 43 сония

48
Британия мода ва тўқимачилик уюшмаси Ўзбекистонда кадрлар салоҳиятини оширишга кўмаклашади

ЛОНДОН, 10 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари Британия мода ва тўқимачилик уюшмасининг халқаро алоқалар бўйича директори Пол Алгер ва лойиҳалар бўйича раҳбари Даниэл Коннолли билан онлайн учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш, Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш жараёнига халқаро стандартларни жорий этиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш каби устувор йўналишлар муҳокама қилинди.

Британия мода ва тўқимачилик уюшмаси вакиллари Ўзбекистон текстиль салоҳиятининг ортиб бораётган мавқеини алоҳида таъкидладилар. Ушбу муҳим омил Британиянинг етакчи компаниялари билан ўзаро манфаатли алоқаларни шакллантиришга хизмат қилаётгани қайд этилди.

"UK Fashion & Textile Association" (UKFT) Британияда мода ва тўқимачилик соҳасидаги энг йирик ташкилот саналади. Уюшманинг 2000 дан ортиқ аъзолари бор. Ташкилот компанияларга экспорт, инновациялар, таълим борасида кўмак беради ҳамда Британия мода ва тўқимачилик саноатининг манфаатларини ҳимоя қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш