Ўзбекистон вакиллари Ҳиндистонда бўлиб ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро кўргазмасида иштирок этди
Январ 10, 2024. 08:58 • 1 дақ
• 251
ДЕҲЛИ, 10 январь. / "Дунё" АА/. Ҳиндистоннинг Катта Ноида шаҳрида бўлиб ўтган "IndusFood" халқаро кўргазмасида Ўзбекистон вакиллари ўз маҳсулотларини намойиш қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимизнинг "AJWA Group", "Lord Fruits", "Xiva Honey", "Best Taste Technology" ва "Fast Net Export" компаниялари томонидан тақдим этилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазма иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Маҳаллий ва хорижий импортчи компаниялар, дистрибьюторлар, супермаркетлар тармоғи делегациялари қатнашган тадбирда озиқ-овқат, жумладан, қандолатчилик ва ёғ-мой саноати маҳсулотлари, ҳўл ва қуруқ мевалар, сабзавотлар, мева шарбатлари, зираворлар ва кенг турдаги бошқа товарлар намойиш этилди.
Ўзбекистон тадбиркорлари ушбу турдаги маҳсулотларни Ҳиндистон ва Жанубий Осиёнинг бошқа давлатларига экспорт қилиш истиқболларини муҳокама қилди, ўзаро манфаатли келишувларга эришди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси