Logo

Ўзбекистон Скандинавия давлатларидаги энг йирик озиқ-овқат ярмаркасида иштирок этди

Ноябрь 20, 2023. 07:46 • 46 сония

208
Ўзбекистон Скандинавия давлатларидаги энг йирик озиқ-овқат ярмаркасида иштирок этди

СТОКГОЛЬМ, 20 ноябрь. /«Дунё» АА/. 15-16 ноябрь кунлари Швециянинг Мальмё шаҳрида бўлиб ўтган Скандинавиядаги энг йирик органик маҳсулотлар ярмаркаси – "Nordic Organic Food Fair" кўргазмасида Ўзбекистоннинг органик маҳсулотлари намойиш этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Элчихона томонидан ташкил қилинган миллий бўлмада Ўзбекистоннинг "Global Export Company" компанияси мамлакатимиз заминида етиштирилган органик қуритилган мевалар ҳамда дуккакли маҳсулотларни намойиш қилди.


"Nordic Organic Food Fair" ҳар йили ўтказиб келинадиган ярмарка бўлиб, органик сертификатига эга ранг-баранг озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар унинг пештахталаридан жой олади.


Ушбу халқаро тадбир чоғида "Global Export Company" МЧЖ Европанинг йигирмага яқин мамлакати, шу жумладан, Швеция, Норвегия ва Дания компаниялари билан ўзбек маҳсулотлари экспорти бўйича дастлабки келишувларга эришди.


Шунингдек, мамлакатимиз элчихонаси ва "Nordic Organic Food Fair" ташкилотчилари ўртасида ушбу кўргазманинг 2024 йил 9-10 октябрь кунлари Стокгольмда ўтказиладиган навбатдаги тадбирида ҳам Ўзбекистон вакилларининг иштирок этиши юзасидан келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш