Logo

Кувайт компаниялари Ўзбекистонда саноат йўналишидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириши мумкин

Июнь 15, 2024. 14:06 • 45 сония

203
Кувайт компаниялари Ўзбекистонда саноат йўналишидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириши мумкин

АЛ-КУВАЙТ, 15 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт Саноат корхоналари уюшмаси бош директори Ҳуда Ҳамид ал-Бақши билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда мамлакатимизда савдо-иқтисодий ва саноат соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодиётни либераллаштириш, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай ишбилармонлик муҳит тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистоннинг Бухоро, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг инвестициявий имкониятлари билан танишдилар.


Ўзбекистон томони Кувайт Саноат корхоналари уюшмасига аъзо компаниялар ва кувайтлик ишлаб чиқарувчилар томонидан қизиқиш билдирилган лойиҳалар бўйича батафсил маълумотларни тақдим этишга тайёрлигини маълум қилди.


Ҳуда Ҳамид ал-Бақши сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти юқори ўсишга эришганини юқори баҳолади. У, шунингдек, Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида саноат соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланишига умид билдирди.


"Ўзаро манфаатли лойиҳалар бўйича Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказишга тайёрмиз", деди Уюшма бош директори.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш