Тошкент ва Гуанчжоу шаҳарлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадаллашади
Июнь 26, 2025. 09:56 • 42 сония
• 75
ТОШКЕНТ, 26 июнь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Хитойнинг Гуанчжоу шаҳар Ташқи савдони рағбатлантириш қўмитаси президенти Чэнь Симинь бошчилигидаги ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга бизнес-миссияси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятига бағишланган бизнес-форум ташкил этилди. Форум доирасида ўтказилган тақдимотларда юртимизда хорижий компаниялар учун яратилган қулай ва хавфсиз ишбилармонлик муҳити, уларга тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар, ҳудудларнинг драйвер тармоқлари ҳамда истиқболли лойиҳалар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
B2B форматида бўлиб ўтган музокаралар давомида ўзаро бизнес алмашинувларни фаоллаштириш ҳамда қўшма инвестицион ва савдо лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.
Бўлиб ўтган форум якунида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Гуанчжоу шаҳар Ташқи савдони рағбатлантириш қўмитаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади