Logo

Туркия бизнеси Сурхондарёда энергетика, қишлоқ хўжалиги ва автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда

Август 28, 2025. 06:56 • 1 дақ

47
Туркия бизнеси Сурхондарёда энергетика, қишлоқ хўжалиги ва автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда

ИСТАНБУЛ, 3 сентябрь. /"Дунё" AA/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ўртасидаги онлайн вебинар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Вебинарда Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши Туркия-Ўзбекистон қўмитаси бошқарув аъзоси Жем Акер, Сурхондарё вилояти ҳокимияти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси масъуллари, мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ва Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси дипломатлари, Сурхондарё вилоятида фаолият олиб бораётган йирик турк инвесторлари ва бошқа компаниялар вакиллари қатнашди.

Учрашув Сурхондарё вилоятининг савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ҳамда бошқа бир қатор соҳалардаги салоҳиятини Туркиядаги ишбилармон доира вакиллари ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бўлим бошлиғи Мурод Панжиев ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги, савдо-саноат, туризм ҳамда мавжуд эркин иқтисодий зоналардаги имкониятлар ҳақида сўзлаб берди.

Сурхондарё вилоятида фаолият олиб бораётган Туркиянинг "Türk Global Center" компанияси бошқарув кенгаши раиси Ашкин Юрдакул ва "HumAgro" компанияси ҳаммуассиси Халук Кўксалан юртимиздаги лойиҳалари ҳақида тўхталди.

Туркия бизнеси вакиллари Сурхондарё вилоятида энергетика, савдо, қишлоқ хўжали автомобилсозлик ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш каби бир қатор соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш