Шанхай шаҳрида "Ўзбекистон-Хитой" бизнес-форуми бўлиб ўтди
Август 11, 2025. 12:07 • 54 сония
• 86
ШАНХАЙ, 11 август. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси ва Шанхайдаги Бош консулхонаси томонидан Шанхай шаҳрида Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистоннинг турли вазирлик, тармоқ корхоналари, вилоятлар вакиллари ва тадбиркорлар қатнашди. Хитой томонидан эса 500 ортиқ компаниялар вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев форумнинг очилиш маросимидаги нутқида сўнгги йилларда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар барча йўналишларда жадал ривожланаётганини таъкидлади. Ҳудудлараро ҳамкорлик, инфратузилма, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва юқори технологиялар каби соҳалардаги шериклик икки мамлакатни иқтисодий ривожланишига сезиларли даражада таъсир кўрсатаётгани қайд этилди.
Тадбир давомида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, Наманган, Сурхондарё, Фарғона ва Жиззах вилоятлардаги инвестицион лойиҳалар, инвесторларга яратилган шарт-шароитлар тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.
Тақдимотлар давомида маҳсулотлар экспортида давлат томонидан қисман қопланадиган йўл харажатлари, Европанинг "GSP+" тизими бўйича мамлакатимизга тақдим этилаётган имтиёзларга тўхталиб ўтилди.
Иқтисодий анжуман доирасида ташкил этилган G2B ва B2B форматларидаги музокараларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
Форум якунида Хитой компаниялари билан турли соҳаларда инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон ҳудудларига хитойлик тадбиркорларнинг бизнес-миссияларини ташкил этишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади