Logo

Швецияда Ўзбекистон маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилди

Июнь 27, 2025. 11:27 • 33 сония

133
Швецияда Ўзбекистон маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилди

СТОКГОЛЬМ, 27 июнь. /"Дунё" АА/. Швецияда кеча Ўзбекистон маҳсулотлари савдо ярмаркаси очилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Юртимиз элчихонаси кўмагида ташкил этилган мазкур савдо ярмаркасида 30 нафарга яқин мамлакатимиз тадбиркорлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Швеция истеъмолчилари талабларини инобатга олган ҳолда янги узилган мева-сабзавотлар, лимон, полиз маҳсулотлари, қуритилган, сублимация, консервация қилинган экологик тоза маҳсулотлар тақдим этилмоқда.

Кўргазманинг дастлабки кунида Швеция томони билан олиб борилган музокаралар натижасида бир қатор экспортолди келишувга эришилди.

Эътиборлиси, Швециянинг йирик импортёр корхоналар вакиллари сабзавотлар, хусусан пиёз, қуритилган олхўри, қуритилган ўрик, майиз каби маҳсулотлар, янги меваларни Ўзбекистондан импорт қилишга қизиқиш билдиряпти.

Ярмарка 29 июнгача давом этади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш