Ўзбекистоннинг Катта Манчестер ишбилармон доиралари билан шериклик алоқалари ҳамкорлиги устувор йўналишларда ривожланади
Август 05, 2026. 15:00 • 2 дақ
• 103
МАНЧЕСТЕР, 5 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британиянинг Катта Манчестер савдо палатаси бош ижрочи директори Эмма Холт билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот давомида Эмма Холт Манчестер шаҳрининг Буюк Британиядаги муҳим иқтисодий марказлардан бири сифатидаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётгани, шаҳарнинг мамлакат бўйлаб савдо-инвестициявий алоқалар, транспорт ва логистика тармоқларида муҳим боғловчи марказ сифатидаги аҳамиятини таъкидлади.
Мазкур жараёнлар, хусусан, Катта Манчестернинг собиқ мэри Энди Бёрнемнинг Буюк Британия бош вазири лавозимига келиши ҳамда Бош вазир аппаратининг Манчестердаги ваколатхонаси очилиши ортидан янада жадаллашаётгани қайд этилди.
Учрашувда минтақанинг рақобатбардош ва истиқболли тармоқлари сифатида қурилиш, муҳандислик ва саноат ишлаб чиқариши, ахборот технологиялари, шунингдек, молиявий ва профессионал хизматлар соҳалари алоҳида кўрсатиб ўтилди.
Британия томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар ва Манчестернинг ривожланиш устувор йўналишлари ўртасида муштарак жиҳатлар мавжудлигини таъкидлаб, мазкур соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун катта салоҳият мавжудлигини билдирди.
Учрашув якунида Манчестер ишбилармон доиралари билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш, икки томонлама бизнес алоқаларини ривожлантириш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни илгари суриш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси