Туркиянинг Кастамону вилояти ишбилармонлари Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди

Август 01, 2026. 14:30 • 2 дақ

54
Туркиянинг Кастамону вилояти ишбилармонлари Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди
Туркиянинг Кастамону вилояти ишбилармонлари Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди

КАСТАМОНУ, 1 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Туркиянинг Кастамону шаҳрида бўлиб ўтган “Ғарбий Қораденгиз” халқаро иқтисодий саммитида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Турикянинг “ULUSKON” савдо уюшмаси, Кастамону Савдо-саноат палатаси (KATSO) томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, инвестиция имкониятлари, мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Шу билан бирга, юртимизда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари хусусида тўхталиб ўтилди.

Кастамону вилояти Савдо-саноат палатаси раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокараларда мебель, эшиклар ва ёғоч маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида саноат кооперациясини ривожлантириш масаласида фикр алмашилди.

Томонлар биргаликда ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, икки мамлакат корхоналари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилди. Шунингдек, Туркиянинг “Gülcan Mobilya”, “Dortek” ва “Zintaş” компаниялари билан ишбилармонлик алоқалари ўрнатилди.

Шунингдек ўқинг

Ташриф доирасида элчихона вакиллари “Miskos” компаниясининг ишлаб чиқариш фаолияти билан ҳам танишди. Туркия томони Ўзбекистон бозорига кириш, ўз маҳсулотларини республиканинг йирик савдо тармоқлари орқали илгари суриш ҳамда маҳаллий ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини билдирди.

“F-Istanbul” халқаро озиқ-овқат кўргазмаси доирасида Ўзбекистон савдо компаниялари вакиллари билан B2B форматида учрашувлар ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Кастамону вилояти губернатори Ҳасан Балтажи билан учрашувда эса ҳудудлараро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар саноат кооперациясини, аввало, мебель, эшиклар ва ёғоч маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларида, таълим, тоғ, соғломлаштириш ва спорт туризми йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари хусусида сўз юритди.

Музокаралар якунида ишбилармонлар делегацияси ташрифни ташкил этиш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш, шериклик муносабатларини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш