Ўзбекистон миллий бренди нуфузли халқаро мукофотга сазовор бўлди

Август 05, 2026. 14:00 • 2 дақ

73
Ўзбекистон миллий бренди нуфузли халқаро мукофотга сазовор бўлди
Ўзбекистон миллий бренди нуфузли халқаро мукофотга сазовор бўлди
Ўзбекистон миллий бренди нуфузли халқаро мукофотга сазовор бўлди

КУАЛА-ЛУМПУР, 5 август. /“Дунё” АА/. Малайзия пойтахтида Бутунжаҳон брендлар фонди томонидан ташкил этилган “The Brand Laureate Awards 2026” халқаро мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Халқаро миқёсдаги ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистоннинг етакчи брендларидан бири – “ERMAK” бир йўла иккита асосий номинацияда олий мукофотларга сазовор бўлиб, халқаро майдонда мамлакатимизнинг саноат ва экспорт салоҳиятини яна бир бор намоён этди.

“ERMAK” бренди “Соғлом овқатланиш ва ичимликлар бренди” категориясида Осиёнинг энг яхши бренди деб тан олинди. Экспертлар комиссияси компания маҳсулотларининг экологик тозалиги, табиий ингредиентлардан фойдаланилгани, замонавий қадоқлаш стандартларига мослиги ҳамда бренднинг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдаги изчил сиёсатини юқори баҳолади.

Шунингдек ўқинг

“ERMAK” жамоаси раҳбари Валижон Салихов миллий брендни халқаро даражага олиб чиқишдаги етакчилик ҳиссаси учун “Nation Building Icon” (“Миллий бренд яратувчиси ва мамлакат ривожига қўшган ҳиссаси учун”) номинациясида ҳам мукофотга сазовор бўлди.

Ушбу мукофот миллий брендни нолдан яратгани, уни жаҳон бозорига муваффақиятли олиб чиққани, маҳаллий саноатни ривожлантиргани, янги иш ўринлари яратгани ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун топширилди.

“ERMAK” брендининг “The Brand Laureate Awards 2026”даги эътирофи шунчаки алоҳида бир компаниянинг муваффақияти эмас, балки халқаро майдонда “Made in Uzbekistan” брендининг обрў-эътибори ортиб бораётганининг далилидир.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш