Россиянинг йирик чакана савдо тармоғи Ўзбекистон маҳсулотлари экспортига қизиқиш билдирмоқда
Ноябрь 17, 2024. 11:34 • 53 сония
• 209
ЕКАТЕРИНБУРГ, 18 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг йирик "Монетка" чакана савдо тармоғи бўлим бошлиғи Елена Пермякова билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда "Монетка" тармоғи савдо шохобчаларида мамлакатимизда етиштирилган мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Россия вакиласига республикада ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, 2020-2030 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси ҳамда мева-сабзавот ва тайёр тўқимачилик маҳсулотлари экспортини либераллаштириш бўйича ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Елена Пермякова "Монетка" чакана савдо тармоғи ўз мижозларига зарур товарлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини таклиф қилишини айтди. Дўконлар тармоғини сифатли ва ўз вақтида товарлар билан таъминлаш мақсадида корхонада еттита дистрибьюторлик марказлари фаолият кўрсатмоқда. Кунига 50 тонна пиёз, 20 тонна узум, 20 тонна хурмо, 100 тоннага яқин картошка ва бошқа маҳсулотлар сотилади.
"Монетка" тармоғи савдо шохобчаларида Ўзбекистон мева-сабзавотлари, тўқимачилик ва бошқа маҳсулотларини сотишдан манфаатдормиз. Компаниямиз ўзбекистонлик етказиб берувчилар билан ҳам узоқ муддатли шартномалар тузишга қарши эмас", - деди у.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди