Ҳиндистонда Ўзбекистон савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти тақдим этилди
Август 11, 2025. 15:38 • 2 дақ
• 50
УДАЙПУР, 11 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси Ҳиндистоннинг Удайпур шаҳрида ташкил этилган бизнес-форумда мамлакатимиз савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини тақдим этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Opesh Group" компанияси томонидан уюштирилган "3B Business Growth Conference - 2025" номли халқаро тадбирда Ҳиндистонда фаолият юритадиган 20 га яқин хорижий дипломатик миссия вакиллари иштирок этди.
Элчи Сардор Рустамбоев мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг натижалари, жумладан, чет давлатлар ишбилармон доиралари вакиллари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларнинг инвестициявий фаолияти учун яратилган қулай муҳит, тадбиркорларни қўллаб қувватлаш учун тақдим этилаётган имтиёзлар, преференциялар, республикамиз экспорт ва туризм салоҳияти ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Ҳиндистонлик тадбиркорлар Ўзбекистон билан фармацевтика, тўқимачилик, ипакчилик, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳалардаги самарали ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш, замонавий ва илғор технологиялар, инновацион ечимлар, билим ва кўникмалар жалб қилишга чақирилди.
"Opesh Group" компанияси раиси Опеш Сингҳ сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги ошиб бораётгани, хорижлик сармоядорларга салмоқли имтиёз ва преференциялар тақдим этилаётганини юқори баҳолади.
Бизнес-семинар доирасида Ҳиндистоннинг етакчи компаниялари вакиллари билан Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга ошириш, инвестициялар жалб қилиш ва мамлакатимиз маҳсулотларининг Ҳиндистон бозорига экспорт ҳажмини кўпайтиришга қаратилган қатор музокаралар ўтказилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади