Польша Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон билан биргаликда тадбиркорлар кенгашини ташкил этиш таклифи билан чиқди
Февраль 24, 2024. 14:08 • 2 дақ
• 174
ВАРШАВА, 24 январь. /«Дунё» АА/. Амалий ташриф билан Польшага борган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов бошчилигидаги делегация ушбу мамлакат Савдо-саноат палатаси раиси Марек Клочко музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда ушбу икки ташкилотлар ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Марек Клочко Ўзбекистоннинг саноат салоҳияти, хорижий инвесторларни жалб қилиш учун яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолади. Шунингдек, кимё, тўқимачилик, фармацевтика, косметика соҳаларига Польша бизнесининг Ўзбекистонга бўлган юқори қизиқишини таъкидлади.
Шунингдек, жорий йил март-апрель ойларида Польша тадбиркорлар делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилганини ва юқоридаги соҳаларга оид кўргазмаларда қатнашиш истагини билдирди.
Учрашув якуни бўйича Ўзбекистон-Польша ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш ҳамда ушбу кенгашнинг биринчи йиғилишини 2024 йил сентябрь ойида кенгайтирилган таркибда ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Мамлакатимиз делегация аъзолари сафар давомида, шунингдек, Польша Тараққиёт ва технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Инвестициялар ва савдо агентлиги (PAIH) раҳбарияти билан учрашдилар.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва ушбу ташкилот ўртасида ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Польша томони поляк компаниялари ташқи савдони диверсификация қилиш мақсадида Ўзбекистондаги компаниялар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва PAIH ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, мазкур ташкилотнинг Тошкентда офисини очиш масаласини ишлаб чиқиш, кўргазма ва ярмаркаларда компаниялар иштирокини таъминлаш, махсус иқтисодий зоналар ўртасида тажриба алмашиш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди