Туркиянинг Кожаэли вилояти ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти билан танишдилар
Июнь 16, 2025. 19:14 • 55 сония
• 74
ИСТАНБУЛ, 16 июнь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Турк дунёси ва Кожаэли Визионер ишбилармонлар уюшмалари билан биргаликда Кожаэли шаҳрида Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Туркия давлат ва жамоат арбоблари, маҳаллий ҳокимият вакиллари, савдо-саноат палаталари, турли уюшма ва компаниялар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Мамлакатимиз бош консули Шавкат Абдуназаров тадбирдаги нутқида, сўнгги йилларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, хорижий сармоядорлар учун яратилган имкониятлар, эркин иқтисодий зоналар фаолияти, солиқ ва божхона имтиёзлари, логистика инфратузилмасининг ривожланаётгани ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Шунингдек, у иштирокчиларни мамлакатимизнинг тарихий ва маданий мероси, туризм ҳамда гастрономик салоҳияти, Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарларимиз ҳақидаги муҳим маълумотлар билан таништирди.
Маърузада "Эжзажибаши", "Чалик Холдинг", "Coca-Cola", "Зираат Банк", "Женгиз" ва бошқа турк компанияларининг Ўзбекистондаги муваффақиятли фаолияти алоҳида қайд этилди.
Тадбир ташкилотчиларига кўра, мазкур учрашув икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликдаги лойиҳалар сони ва кўламини оширишга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади