Logo

Ўзбекистон ва Норвегия чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилмоқда

Март 22, 2026. 13:00 • 2 дақ

79
Ўзбекистон ва Норвегия чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилмоқда

ОСЛО, 22 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси вакиллари Норвегиянинг “TOMRA Systems ASA” компанияси вице-президенти Томас Моргенштерн билан онлайн мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида айланма иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Компания Ўзбекистон Чиқиндиларни бошқариш ва айланма иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳаларга қизиқиш билдирди.

Шунингдек ўқинг

Мулоқот давомида экологик ташаббусларни амалга ошириш учун Норвегия грантларини жалб қилиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, томонлар “TOMRA” раҳбариятининг 2026 йил июнь ойида пойтахтимизда бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиши ва Ўзбекистон вакилларининг Норвегияга ташрифи бўйича келишиб олди.

“TOMRA Systems ASA” компанияси 1972 йилда ташкил этилган бўлиб, чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш, айланма иқтисодиётни ривожлантириш ва табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш бўйича жаҳон бозорида етакчи ўринни эгаллайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш