Ўзбекистон ва БАА ўртасида банк-молия соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Июнь 08, 2026. 20:55 • 2 дақ

63
Ўзбекистон ва БАА ўртасида банк-молия соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

АБУ-ДАБИ, 8 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари  томонидан “Abu Dhabi Commercial Bank” (ADCB) раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бўлиб ўтган учрашув давомида амирликлар вакилларига Ўзбекистонда банкларни хусусийлаштириш, соҳага тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини фаол жалб қилиш, тизимга янги замонавий рақамли технологияларни татбиқ этиш, банк-молия бозорида хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш ва унинг турларини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Мулоқот якунида “Abu Dhabi Commercial Bank” билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида араб томони вакилларининг Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиши бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек ўқинг

 Банк делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, шунингдек, “Асакабанк” ва “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банклари раҳбарияти билан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, 1985 йилда ташкил этилган “Abu Dhabi Commercial Bank” БААнинг етакчи тижорат банкларидан бири ҳисобланади. 2025 йил якунларига кўра, молия муассасасининг умумий активлари 211 миллиард долларни, соф фойдаси эса 3,1 миллиард долларни ташкил этган. Банк тизимида бугунги кунда 17 мингга яқин ходим фаолият юритмоқда. Шунингдек, ADCB халқаро молия бозорида ўз мавқеига эга бўлиб, Буюк Британия, Миср, Саудия Арабистони, Ҳиндистон ва Қозоғистон каби давлатларда ҳам муваффақиятли фаолият олиб бормоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш