Logo

Польша компанияси Ўзбекистонда юк кўтариш кранларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда

Июль 02, 2024. 11:06 • 30 сония

244
Польша компанияси Ўзбекистонда юк кўтариш кранларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда

ВАРШАВА, 8 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев Польшанинг "FUD" компанияси фаолияти билан танишди ва корхона раҳбари Збигнев Скшипкевич билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида Ўзбекистонда юк кўтариш ускуналарини (кран) ишлаб чиқариш бўйича инвестициявий лойиҳани амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

"FUD" компанияси 1898 йилда ташкил этилган. У қурилиш, машинасозлик, энергетика, металлургия, тоғ-кон саноати ҳамда автомобиль ва темир йўл транспорти тармоқлари учун махсус кранлар, лифтлар, металл конструкциялар ишлаб чиқариш, уларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга ихтисослашган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш