Ўзбекистон миллий маҳсулотлари Хитойнинг Фошань шаҳрида бўлиб ўтган кўргазмада намойиш этилди
Июль 23, 2025. 07:13 • 46 сония
• 89
ФОШАНЬ, 23 июль. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси томонидан Хитойнинг Фошань шаҳрида бўлиб ўтган "Foshan Food Industry-2025" кўргазмасида Ўзбекистон миллий маҳсулотлари стенди ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Кўргазмада Фошань шаҳри мутасаддилари, Гуандун провинцияси қишлоқ хўжалиги департаменти раҳбарлари ва 400 дан ортиқ Хитой компаниялари қатнашди.
Юртимиз стендида Ўзбекистонда етиштирилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ҳамда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш қилинди. Мамлакатимиз туризм имкониятларига бағишланган тарқатма материаллар, соҳа салоҳиятига оид видеороликлар намойиши кўргазма иштирокчилари диққатини тортди.
Кўргазма майдонида Гуандун провинцияси компаниялар вакиллари иштирокида "Ўзбекистон ҳудудларининг инвестициявий имкониятлари" мавзусида бизнес-форум ташкил этилди. Унда мамлакатимиз ҳудудларининг инвестициявий имкониятлари ва жойлардаги истиқболли лойиҳалар ҳақида тақдимот ўтказилди.
Мебельсозлик, чарм саноати, қурилиш материаллари ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида фаолият юритаётган маҳаллий компаниялар вакилларидан иборат делегациянинг жорий йил август ойида Бухоро вилоятига бизнес-миссиясини амалга оширишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади