Белградда Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги иқтисодий шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди
Июль 10, 2025. 16:34 • 51 сония
• 202
БЕЛГРАД, 10 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Сербия Ички ва ташқи савдо вазирлиги давлат котиби Никола Стоянович билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашиб, мавжуд салоҳиятдан фаол фойдаланиш муҳимлигини таъкидладилар.
Ўзаро ҳамкорликнинг икки томонлама механизмларини, жумладан, Ўзбекистон-Сербия ҳукуматлараро комиссиясини тузиш , шунингдек, асосий йўналишларда ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга доир шартномавий-ҳуқуқий базани шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот чоғида, шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари, жумладан, виза тартиб-таомилларини соддалаштириш ва тегишли ҳукуматлараро битимларни тузиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси