Logo

Брюсселда «Европа-Ўзбекистон-2023» йиллик ишбилармонлик учрашуви бўлиб ўтди

Октябрь 30, 2023. 09:22 • 2 дақ

165
Брюсселда «Европа-Ўзбекистон-2023» йиллик ишбилармонлик учрашуви бўлиб ўтди

БРЮССЕЛЬ, 30 октябрь. /«Дунё» АА/.  27 октябрь куни Брюсселда Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси (EUROUZ) томонидан мамлакатимизнинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси кўмагида «Европа-Ўзбекистон-2023» йиллик ишбилармонлик учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир Европа ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди. 120 дан ортиқ, шунингдек, онлайн форматда 800 дан зиёд иштирокчи қатнашган этган ишбилармонлик учрашуви Ўзбекистон, Европа Иттифоқи вакиллари, компаниялар ва инвесторлар ўртасида мулоқот учун очиқ майдон бўлди.


Тадбир қуйидаги тўртта тематик сессияни ўз ичига олди:

1) Савдо келишувлари, алоқа, транспорт ва Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши;

2) Энергетика;

3) Молия ва хусусийлаштириш;

4) «Яшил» трансформация.


Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев иштирокчиларга онлайн форматда йўллаган табрик нутқида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш тарафдори эканини таъкидлади.


Халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари Ютта Урпилайнен (онлайн) Европа ва Осиё ўртасидаги савдо динамикасини ўзгартиришда «Ўрта йўлак» транспорт салоҳиятини қайд этди.


EUROUZ бошқаруви раиси доктор Клаус Мангольд Ўзбекистонда хорижий, хусусан, Европа сармояси учун қулай инфратузилма яратилаётганини алоҳида таъкидлади.


Тематик сессияларда иштирокчиларга транспорт ва энергетика, молия ва хусусийлаштириш, шунингдек, «яшил» иқтисодиёт соҳаларида истиқболли лойиҳалар тақдим этилди. ЕИ билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ҳамда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши масалалари кўриб чиқилди.


Бўлиб ўтган муҳокамалар Европа томонининг мамлакатимизда Ўзбекистон Президенти ташаббуси ва раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга катта қизиқиш билдираётганини кўрсатди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш