Ўзбекистон–Покистон ўртасида банклараро ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилади
Декабрь 10, 2025. 12:27 • 2 дақ
• 472
ТОШКЕНТ, 10 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон давлат банки раиси Жамил Аҳмад билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги банклараро муносабатлар, тўлов тизимлари соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, икки мамлакат банклари ўртасида тажриба алмашиш ва ходимларнинг ўзаро малака оширишлари каби кенг қамровли масалалар муҳокама қилинди.
Жамил Аҳмад Покистоннинг йирик банклари Ўзбекистон банклари билан ҳамкорликка тайёр эканини билдирди. У, шунингдек, банк соҳасидаги масалаларни ҳал этишда Покистон Бош вазирининг саноат ва ишлаб чиқариш бўйича махсус ёрдамчиси Харун Ахтар Хан бошчилигидаги делегациянинг шу йил 15–17 сентябрь кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувлар ижросига эътибор қаратди.
Учрашув якунида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш мақсадида Покистон давлат банки ва Ўзбекистон Марказий банки мутасаддилари ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси