Миср компаниялари Қорақалпоғистонда экологик лойиҳаларга инвестиция киритиш имкониятларини ўрганмоқда
Май 14, 2025. 12:24 • 40 сония
• 133
НУКУС, 14 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Мисрнинг етакчи компаниялари мутасаддиларининг Қорақалпоғистонга бизнес-миссияси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Хусусан, Мисрнинг "Bell Energy" компанияси директорлар кенгаши раиси Ҳайтам Ҳусайн ва "PetroSol Oil Field Services L.L.C" компаниясининг масъул ходими Мостафа Маҳмоуд сафар давомида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Фарход Эрманов билан учрашди.
Мулоқот чоғида Оролбўйи минтақасида экологик муаммоларни бартараф этиш, барқарор инфратузилмани яратиш ва табиий муҳитни тиклаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.
Оролбўйи ҳудудида сув танқислиги, ерларнинг чўлланиши ва биохилма-хилликнинг камайиб бориши каби долзарб экологик муаммоларни бартараф этиш бўйича қўшма ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар, шунингдек, Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантиришда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини яхшилаш борасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади