Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида Ўзбекистон ҳудудларининг иқтисодий салоҳиятига бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтди
Июнь 25, 2025. 09:56 • 52 сония
• 85
ШЭНЬЧЖЭНЬ, 25 июнь. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Гуандун провинцияси Шэньчжэнь шаҳрида "Бухоро вилояти – Шэньчжэнь шаҳри: савдо-иқтисодий, инвестиция ва туризм ҳамкорлиги" мавзусида бизнес-форум ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимиз Бош консулхонаси ва Хитойнинг "Бир макон, бир йўл" технологиялар алмашинуви ва трансфери маркази томонидан ташкил этилган иқтисодий тадбирда Бухоро вилоятининг расмий ва бизнес доиралари вакиллари, "яшил" энергетика, қурилиш материаллари, электротехника, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва тиббиёт каби соҳаларда фаолият юритаётган Хитой компаниялари вакиллари иштирок этди.
Йиғилганларга Бухоро вилоятининг иқтисодий имкониятлари, мавжуд инфратузилма, драйвер тармоқлар, хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда эркин иқтисодий зоналарда яратилган имтиёз ва преференциялар тизими тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Форум доирасида "Бухоро вилоятида мебелсозликни ривожлантириш истиқболлари" мавзусида алоҳида тақдимот ўтказилди.
Шунингдек, Хитой компаниялари вакиллари билан икки томонлама музокаралар олиб борилди. Уларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Анжуман якунида "BRETTC" маркази томонидан Бухоро вилоятининг инвестицион жозибадорлигини Хитойда кенг тарғиб қилишга қаратилган кампанияларни ишлаб чиқиш ҳамда маҳаллий корхоналар вакилларидан иборат делегациянинг юртимизга бизнес-миссиясини уюштиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади