Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон–Малайзия Ҳукуматлараро комиссияcининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
Июнь 01, 2024. 12:13 • 55 сония
• 140
КУАЛА-ЛУМПУР, 1 июнь. /"Дунё" АА/. Шу йил 29 май куни Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон–Малайзия Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим ўртасида 17 майда Тошкентда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар давомида икки мамлакат ўртасидаги Савдо бўйича қўшма қўмитани Ҳукуматлараро комиссияга айлантириш бўйича эришилган келишувларнинг амалий ижроси доирасида ташкил этилди.
Йиғилишда Ўзбекистон томонидан инвестициялар, ташқи савдо ва саноат вазири Лазиз Қудратов, Малайзия томонидан инвестиция, савдо ва саноат вазири Зафрул Абдул Азиз раислик қилдилар.
Унда томонлар учун устувор бўлган йўналишлар – савдо, инвестиция, туризм, ахборот технологиялари, таълим, ҳалол стандартларини жорий қилиш, соғликни сақлаш ва бошқа қатор соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Муҳокамалар натижасида ҳар иккала томон экспертлари иштирокида тегишли йўналишлар бўйича қўшма ишчи гуруҳларини тузиш, ўзаро ҳамкорликнинг амалий режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда уларнинг ижросини назоратга олиш бўйича қарор қабул қилинди.
Тадбир сўнггида Ҳукуматлараро комиссиянинг тегишли баённомаси имзоланиб, унинг иккинчи йиғилишини Ўзбекистоннинг Хива шаҳрида ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади