Logo

Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти Малайзияда тақдимот қилинди

Май 09, 2025. 11:17 • 48 сония

78
Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти Малайзияда тақдимот қилинди

КУАЛА-ЛУМПУР, 9 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг ўрта даражадаги компаниялари консорциуми (МСМТС) аъзоларининг йиллик йиғилишида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир давомида Малайзиянинг етакчи ўрта бизнес доиралари ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокида "Очиқ мулоқот. Янги уфқлар" мавзусида алоҳида панель сессия бўлиб ўтди.

Ўзбекистон элчиси мазкур сессиядаги чиқишида юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, қулай инвестицион муҳитни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил сўзлаб берди. Шунингдек, юртимизда малайзиялик тадбиркорларга қаратилаётган алоҳида эътибор ва имтиёзлар ҳақида таъкидланди.

МСМТС аъзолари бўлган қатор компанияларда Ўзбекистон бозорлари ва Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун ташкил этилаётган махсус саноат зонаси катта қизиқиш уйғотди.

Мулоқот якунида Малайзиянинг бир қатор илғор компаниялари билан истиқболли ҳамкорлик йўналишларини биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олинди.

МСМТС Малайзия иқтисодиётининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлган 15 000 дан зиёд ўрта даражадаги компанияларни бирлаштиради. Мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 40 фоизи айнан ушбу корхоналар ҳиссасига тўғри келади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш