Норвегияда Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятлари тақдим этилди

Октябрь 21, 2026. 16:00 • 2 дақ

• 84
Норвегияда Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятлари тақдим этилди
Норвегияда Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятлари тақдим этилди
Норвегияда Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятлари тақдим этилди

ОСЛО, 21 октябрь. /“Дунё” АА/. Норвегиянинг Шарқий савдо палатаси томонидан “Норвегия – Қора денгиз минтақаси” номли бизнес-форум ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг Норвегиядаги элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) Раҳматулла Нуримбетов ҳам иштирок этди.

Мамлакатимиз элчиси ўз нутқида Ўзбекистонда инвестиция сиёсатининг устувор йўналишлари ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

У Норвегия бизнеси учун истиқболли бўлган соҳалар – қайта тикланадиган энергетика ва яшил энергетикага ўтиш, тоғ-кон саноати ва ўта муҳим минераллар, сув хўжалиги ва экологик технологиялар, агросаноат мажмуаси ва маҳсулотларни қайта ишлаш, логистика ҳамда рақамлаштириш йўналишлари бўйича маълумот берди.

Европа ва Осиё ўртасида, жумладан, Қора денгиз минтақаси орқали савдо ва транзит учун янги имкониятлар очиб берувчи Транскаспий халқаро транспорт йўналиши (Ўрта йўлак)нинг стратегик аҳамияти таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Норвегия ва Скандинавия компанияларининг Ўзбекистондаги йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиш имкониятлари алоҳида қайд этилди.

Хусусан, барқарор шаҳарсозлик, энергия самарадорлиги, қурилиш материаллари ва “ақлли” инфратузилма борасидаги замонавий ечимларга талаб юқори бўлган Янги Тошкент шаҳрини барпо этишда ҳамкорлик қилиш истиқболларига эътибор қаратилди.

Форум доирасида Норвегиянинг “Jotun”, “Norse Group”, “DLA Piper”, “Aker Solutions”, “Innovation Norway” каби қатор етакчи компания ва ташкилотлари билан алоқалар ўрнатилди. Ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини келгусида батафсил ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Норвегия Шарқий савдо палатаси бош котиби Ольга Ларссон билан икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, ўзаро бизнес-миссияларни ташкил этиш орқали ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш