Ўзбекистон элчихонасида озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга илғор япон технологияларини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди

Август 14, 2026. 14:30 • 2 дақ

79
Ўзбекистон элчихонасида озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга илғор япон технологияларини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди

ТОКИО, 14 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида Япония Озиқ-овқат саноати ускуналари ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси (FOOMA) ижрочи директори Коити Иноуэ билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқотда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларига илғор япон технологияларини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш жараёнларига замонавий технологияларни жорий этиш, маҳсулот йўқотишларини камайтириш ҳамда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқди.

Шунингдек ўқинг

Коити Иноуэ Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва хорижий бизнес учун яратилаётган янги имкониятлар япон компанияларида қизиқиш уйғотаётганини таъкидлади.

Учрашув якунида FOOMA аъзоси бўлган япон компаниялари билан шериклик алоқаларни кенгайтириш, Тошкент вилояти делегациясининг октябрь ойида Японияга режалаштирган ташрифини ташкил этиш ҳамда сафар доирасида B2B форматида турли учрашувлар ўтказиш бўйича келишувларга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш