Ўзбекистон маҳсулотларини Туркия бозорига экспорт қилишда янги имкониятлар муҳокама қилинди

Август 13, 2026. 11:00 • 2 дақ

130
Ўзбекистон маҳсулотларини Туркия бозорига экспорт қилишда янги имкониятлар муҳокама қилинди

ИСТАНБУЛ, 13 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон бош консули Шерзод Абдуназаров Туркиянинг етакчи электрон тижорат платформаларидан бири – “Trendyol” компанияси вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни “Trendyol” онлайн платформаси орқали Туркия бозорида сотишни йўлга қўйиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни халқаро электрон савдо майдонларига олиб чиқиш ҳамда уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокараларда турк тадбиркорлари “Trendyol” компанияси акцияларининг 85 фоизи Хитойнинг “Alibaba” ва дунёнинг бошқа йирик компанияларига, 15 фоизи эса Туркияга тегишли эканини маълум қилди.

Шунингдек ўқинг

Турк томони Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарларни “Trendyol” платформасида жойлаштириш ва сотишни ташкил этиш масаласида амалий кўмак кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди. Хусусан, ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини платформа талабларига мувофиқлаштириш, уларни онлайн савдо майдончасига олиб чиқиш бўйича ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган экспортбоп маҳсулотлар рўйхатини шакллантириш ҳамда маҳсулотларни “Trendyol” платформасига жойлаштириш бўйича сўз юритилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш