Эрбильда Ўзбекистон савдо уйини очиш бўйича амалий ишлар бошланди

Август 10, 2026. 12:00 • 53 сония

85
Эрбильда Ўзбекистон савдо уйини очиш бўйича амалий ишлар бошланди

АЛ-КУВАЙТ, 10 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Савдони ривожлантириш компанияси ҳамда Ироқнинг Курдистон минтақаси Эрбиль Савдо-саноат палатаси раҳбарияти иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув давомида Эрбиль шаҳрида Ўзбекистон савдо уйини ташкил этиш, Курдистон бозорида миллий маҳсулотларни илгари суришни фаоллаштириш, ташкилий масалаларни ҳал этиш мақсадида мамлакатимиз масъул вакилларнинг Ироққа ташрифини уюштириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Савдо уйини ташкил этишга тайёргарлик кўриш доирасида Эрбиль шаҳрида таклиф қилинган бинолар ўрганилиб, уларнинг ижара шартлари ва нархлари муҳокама қилинди. Ушбу йўналишдаги ишларни жадаллаштириш мақсадида махсус ишчи гуруҳ тузилди ва келгусидаги тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш