Сеул шаҳрида Жанубий Корея компанияси раҳбари билан Ўзбекистонда амалга оширилаётган йирик лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди
Сентябрь 11, 2024. 14:59 • 1 дақ
• 353
СЕУЛ, 11 сентябрь. /"Дунё"АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Абдусаломов "Shindong Resources" компанияси раҳбари, Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси раиси Ким Ёнг Гуни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Ким Ёнг Гу Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси фаолияти ҳамда "Shindong Resources" компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар Ўзбекистон ҳукумати томонидан доимий қўллаб-қувватланаётганлиги учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни жадал кенгайтириб боришга доим тайёрлигини маълум қилди.
Ўз навбатида, хорижий инвесторларнинг самарали фаолиятларини қўллаб-қувватлаш соҳасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотлар юзасидан суҳбатдошга атрофлича маълумот берилди.
Ҳозирда Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси амалий кўмаги билан юртимизда йирик лойиҳаларни амалга оширишга кенг эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Жумладан, "Evervolution" консорциуми томонидан Сирдарё вилоятида "Халқаро Гулистон сити" комплексини барпо этиш, "Somang Development" компанияси иштирокида кўп қаватли бизнес марказ, меҳмонхона ва турар жой мажмуасини ташкил этиш ва Сирдарё вилоятида Жанубий Кореянинг "Sun Moon" университети филиалини ташкил этиш каби лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, ҳудудлараро савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада жадал давом эттириш мақсадида Ўзбекистон ҳудудларида жорий йилда ассоциация томонидан элчихона билан биргаликда бизнес-форум ташкил этишга тайёргарлик кўрилаётгани таъкидлаб ўтилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади