Бахтиёр Саидов: Туркий давлатлар бирдамлиги, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлиги минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади
Октябрь 29, 2026. 20:30 • 2 дақ
• 114
ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Анқара шаҳрида бўлиб ўтган ТДТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Туркий давлатлар ташкилоти саммити арафасида Анқара шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этишдан мамнунмиз, – деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. – Йиғилиш давомида бўлажак саммитга тайёргарлик жараёнлари, Ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, эришилган келишувларни амалий натижалар билан бойитиш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, транспорт-логистика боғлиқлигини кучайтириш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдик.
Шунингдек, сиёсий ва ҳуқуқий ҳамкорлик асосларини мустаҳкамлаш, саноат кооперацияси ва стратегик муҳим ресурслар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, рақамли трансформация ва сунъий интеллект йўналишларида қўшма ташаббусларни илгари суриш муҳимлигига эътибор қаратдик.
Глобал чақириқлар кучайиб бораётган бугунги шароитда туркий давлатларнинг бирдамлиги, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлиги минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси