Logo

Истанбул шаҳрида Туркия сармояси асосида Самарқанд вилоятида сайёҳлик мажмуасини барпо этиш истиқболлари муҳокама қилинди

Март 11, 2024. 06:06 • 35 сония

253
Истанбул шаҳрида Туркия сармояси асосида Самарқанд вилоятида сайёҳлик мажмуасини барпо этиш истиқболлари муҳокама қилинди

ИСТАНБУЛ, 11 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари туркиялик тадбиркор Рашид Хон билан музокара ўтказишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.



Учрашувда мамлакатимизга хорижий сармояларни жалб қилиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Турк тадбиркорига Ўзбекистонда хорижий инвестор учун яратилган қулай ишбилармонлик муҳити, бизнеснинг давлат миқёсида қўллаб-қувватланиши, мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, логистика имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берилди. Мамлакатимизда саноат, транспорт, энергетика, туризм ва "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш соҳаларида амалга оширилаётган йирик инвестициявий лойиҳалар таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар Самарқанд вилоятида сайёҳлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш истиқболларини ўрганиш тўғрисида келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш