Logo

Тошкентда “Афғонистонда ишлаб чиқарилган” халқаро маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Март 27, 2026. 11:16 • 2 дақ

131
Тошкентда “Афғонистонда ишлаб чиқарилган” халқаро маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

ТОШКЕНТ, 27 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон пойтахтида Афғонистон Савдо ва инвестиция палатаси томонидан ташкил этилган “Афғонистонда ишлаб чиқарилган” (Made in Afghanistan) номли йирик маҳсулотлар кўргазмаси очилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Афғонистоннинг «Ariana News» телеканали янгилигига таяниб.

БМТнинг Тараққиёт Дастури (БМТТД) томонидан молиялаштирилаётган ушбу кўргазма Афғонистоннинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини намойиш этиш ҳамда минтақавий савдо алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Кўргазмада афғонистонлик тадбиркорлар ва экспортёрлар томонидан 60 дан ортиқ савдо расталари ташкил этилди. Экспозициядан Афғонистоннинг дунёга машҳур қўл меҳнати маҳсулотлари — ипак ва жун гиламлар, зафарон, қарағай ёнғоқлари, қуритилган мева ва сабзавотлар, шунингдек, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, пахта маҳсулотлари ҳамда салқин ичимликлар ўрин олган.

Савдо палатаси вакилларининг таъкидлашича, мазкур тадбир Афғонистон ва минтақа мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Кўргазма доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва янги экспорт шартномаларини имзолаш режалаштирилган.

“Афғонистонда ишлаб чиқарилган” кўргазмаси жорий йилнинг 27 март кунига қадар давом этади. Ташриф буюрувчилар афғон халқининг бой маданияти ва ҳунармандчилик

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш