Рига–Тошкент: тўқимачилик соҳасида рақамли трансформация масаласи муҳокама қилинди
Март 24, 2026. 14:53 • 55 сония
• 87
РИГА, 24 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Латвиянинг “Fluxy.One” компанияси экспертлари ҳамда юртимизда тўқимачилик соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирокида онлайн тренинг ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда Европа Иттифоқида жорий этилаётган “Digital Product Passport” (DPP) маҳсулотларнинг рақамли паспорти, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун белгиланган янги талаблар юзасидан батафсил маълумот берилди.
Тадбир давомида “DPP” тизимини жорий этишнинг асосий жиҳатлари, жумладан таъминот занжирларининг шаффофлиги, экологик стандартларга мувофиқлик, маҳсулотларнинг кузатувчанлиги ҳамда барқарор ривожланиш талаблари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзбек корхоналари учун қўшимча маслаҳат ва ўқув тадбирларини ташкил этиш бўйича келишиб олди.
Европа маҳсулотларининг рақамли паспортлари бўйича етакчи оператор ҳисобланган “Fluxy.One” (GS1 Belgium-Luxembourg Solution Partner) компанияси Ўзбекистонда ўз ваколатхонасига эга.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси