Хитойнинг Хунань провинциясида Ўзбекистон тақдимоти ўтказилди
Март 23, 2026. 12:30 • 2 дақ
• 116
ЧАНША, 23 март. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси ва Гуанчжоудаги Бош консулхонаси томонидан Хитойнинг Хунань провинциясида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо ва инвестиция ҳамкорлигига бағишланган бизнес-форум ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида ташкил этилган мазкур форумда Хунань провинциясининг вазирлик ва идоралари, савдо-саноат палаталари, ишбилармон доиралари ва етакчи компаниялар вакиллари иштирок этди.
Тадбир иштирокчиларига мамлакатимиздаги инвестицион муҳит, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти, драйвер тармоқлари, эркин иқтисодий ва саноат зоналардаги мавжуд имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Хитойлик иштирокчилар Ўзбекистон ҳудудлари билан иқтисодий ҳамкорлик тобора кенгайиб бораётганига урғу бериб, Хунан провинциясида фаолият юритаётган компаниялар мамлакатимиз билан савдо ва инвестициялар йўналишларида алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Хитой томони мамлакатимизнинг саноат тармоқлари билан ҳамкорликни кенгайтириш орқали “Ўзбекистон имкониятлари+Хунань технологияси+глобал бозор” экотизимни яратиш муҳим эканлигини қўллаб-қувватлади.
Хунань провинциясининг йирик компаниялари билан ўтказилган G2B ва B2B учрашувларда Ўзбекистонда истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш муҳокама қилинди.
Хунань провинцияси ахолиси бўйича Хитойда 7 ўринни ва майдони бўйича 10-ўринни эгаллайди. Маркази Чанша шаҳри. Провинцияда қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кон саноати яхши ривожланган. Асосий қишлоқ хўжалиги экинлари шоли, шунингдек тамаки ва цитрус мевалари ҳам катта ҳажмда етиштирилади. Провинция фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича Хитойнинг асосий марказларидан бири ҳисобланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси