Эрон компанияси Ўзбекистонда тиббий ва диагностика асбоб-ускуналари ҳамда жиҳозларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳада қатнашиши мумкин
Март 29, 2024. 07:30 • 35 сония
• 161
ТЕҲРОН, 29 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг "Pooyandegan Rah Saadat" компаниясида бўлди ва бошқаруви кенгаши раиси Реза Яқубзодеҳ билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Эрон томонига мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида турли соҳаларда, шу жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва тиббиёт соҳалари ҳамда фармацевтика саноатини ривожлантириш жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Реза Яқубзодеҳ ўз навбатида, тиббий ва диагностика асбоб-ускуналари ҳамда жиҳозларни ишлаб чиқаришда Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистон дипломатлари корхонага ташриф давомида тиббий асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва буюмлар ишлаб чиқариш қувватларини кўздан кечиришди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади