Logo

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Литва бизнес-форуми ва икки томонлама Ишбилармонлар кенгаши мажлисининг иккинчи давраси ўтказилади

Ноябрь 06, 2024. 09:13 • 36 сония

147
Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Литва бизнес-форуми ва икки томонлама Ишбилармонлар кенгаши мажлисининг иккинчи давраси ўтказилади

РИГА, 6 ноябрь. /"Дунё" АА/.  Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Литва бизнес-форуми ва икки томонлама Ишбилармонлар кенгаши мажлисининг иккинчи давраси ўтказилади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Рига шаҳридаги дипломатик ваколатхонаси маълумотига кўра, тадбирда иштирок этиш учун Литванинг транспорт ва логистика, кимё саноати, энергетика, озиқ-овқат ва бошқа соҳалардаги 14 та йирик компаниялар вакилларидан иборат делегацияси Тошкент шаҳрига келди.


Бизнес-форум давомида B2B форматидаги учрашувлар, Литва делегацияси вакилларининг мамлакатимиз ҳудудларига ташрифи, тегишли идораларда учрашув ва музокаралар ўтказиши режалаштирилган.


Тадбир якунида янги экспорт шартномалар, Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш бўйича битимлар, шу билан биргаликда Ишбилармонлар кенгашининг 2025 йилга  мўлжалланган тадбирлар режаси имзоланади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш