Варшава шаҳрида бўлажак Ўзбекистон-Польша бизнес-форумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
Февраль 19, 2024. 10:53 • 30 сония
• 142
ВАРШАВА, 19 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Мазовецк воеводалиги Иқтисодиёт ва ташқи ҳамкорлик бўйича маршал офиси директори ўринбосари Александра Ханзел билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ишбилармон доира вакиллари делегациясининг Польшага ташрифи доирасида ўтказиладиган қўшма бизнес-форумга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Форумда иқтисодий ҳамкорлик ва Ўзбекистонга инвестиция жалб қилишнинг амалий имкониятлари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Александра Ханзел сўзларига кўра, Польша томони бизнес-форумга пухта ҳозирлик кўрмоқда. Айни пайтда бизнес-форумда иштирок этиш учун 128 та поляк ва хорижий компаниялар рўйхатдан ўтган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади