Ўзбекистоннинг Оқтовдаги дипломатлари кўмагида Фарғонадаги техникумда янги компьютер синфи очилди

Сентябрь 07, 2026. 19:30 • 50 сония

152
Ўзбекистоннинг Оқтовдаги дипломатлари кўмагида Фарғонадаги техникумда янги компьютер синфи очилди

ОҚТОВ, 7 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳридаги техникумда 16 та компьютер техникаси билан жиҳозланган замонавий синф очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Янги компьютер синфи ўқитувчилар ва ўқувчилар томонидан ўқув жараёнида фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, ёшларга амалий кўникмалар ва касбий билимларини такомиллаштириш имконини беради.

Таъкидланишича, техникумни замонавий компьютер техникаси билан жиҳозлаш ўқувчиларга рақамли воситалар ёрдамида дарс ўтиш ва уларнинг касбий тайёргарлиги сифатини ошириш учун қўшимча имконият яратади.

Шунингдек, янги компьютер синфидан ўқитувчилар ва талабалар мустақил ишлаш, ўқув материалларини тайёрлаш ҳамда амалий топшириқларни бажариш учун фойдаланади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш