“London Post”: Ўзбекистонда Конституцияни янгилаш жараёни чинакам халқчил ташаббусга айланди
Декабрь 11, 2025. 09:30 • 2 дақ
• 55
ЛОНДОН, 11 декабрь. /“Дунё” АА/. Буюк Британиянинг нуфузли “London Post" нашрида Ўзбекистон Конституцияси ва мамлакатда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада таъкидланишича, 1992 йилда қабул қилинган асосий қонун мамлакат мустақиллиги ва демократик тараққиётининг фундаментал таянчига айланди. Айнан у давлат тузилишининг асосий тамойилларини белгилаб берди, суверен Ўзбекистонни шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратди, очиқ ва инсонпарвар жамият барпо этиш йўлини кўрсатиб берди.
Нашрда давлат тарихида муҳим босқич бўлган 2023 йилги Конституциявий ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, бу жараёнда жамоатчилик иштироки мисли кўрилмаган даражада бўлгани – фуқаролардан келиб тушган 222 мингдан зиёд таклифлар Конституцияни янгилаш жараёнини чинакам халқчил ташаббусга айлантиргани таъкидланган.
“2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдум натижалари аҳолининг ислоҳотларга бўлган ишончи юқори эканини тасдиқлади”, – деб ёзган муаллиф.
Шунингдек, қайд этилишича янгиланган Конституцияда ижтимоий кафолатлар сезиларли даражада кучайтирилди, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кенгайтирилди, Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат сифатидаги мақомини мустаҳкамланди.
“Унда мажбурий меҳнатни тақиқлаш, ўлим жазосини узил-кесил бекор қилиш, фуқароларни ўзбошимчалик билан ушлаб туришдан ҳимоя қилиш, давлат органларининг масʼулиятини ошириш ва суд мустақиллигини мустаҳкамлаш механизмлари ўз аксини топган. Моддалар, боблар ва ҳуқуқий нормалар сонининг кўпайиши ўзгаришларнинг чуқурлиги ва кўламини кўрсатади”, – дея таъкидланган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонасида Конституция кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Трнавада ватандошлар билан учрашув ўтказилди
Малайзияда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Беларусда ўзбек давлат рамзларига бағишланган учрашув ўтказилди
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди