Амманда Бутунжаҳон туркий тиллар оиласи куни нишонланди
Декабрь 17, 2025. 14:44 • 55 сония
• 466АММАН, 18 декабрь. /“Дунё” АА/. Иордания пойтахтида Бутунжаҳон туркий тиллар оиласи куни муносабати байрам тадбири бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ЮНЕСКО томонидан 15 декабрь – Бутунжаҳон туркий тиллар куни деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Амман шаҳридаги Юнус Эмра номидаги Турк маданият марказида Туркий тиллар оиласи кунига бағишланган тадбир ташкил этилди. Унда Иорданияда яшовчи дипломатик корпус ходимлари, маданият ва таълим соҳаси вакиллари ва туркий давлатлар диаспоралари қатнашди.
Ушбу сана алоҳида тарихий аҳамиятга эга. 1893 йилда даниялик турколог-тилшунос олим Вильгельм Томсен Ўрхун-Энасой ёзувини биринчи бўлиб шифрофка қилиб, уни дунёга танитган. Бу туркий тиллар тарихи ва ривожланишини ўрганишда муҳим босқичлардан бири бўлган.
Дастур доирасида туркий халқларнинг бой тил ва маданий меросини акс эттирувчи маданий ва бадиий чиқишлар ташкил этилди. Иорданиядаги ўзбек диаспораси шеърий композиция ва халқ рақси санъатини кўрсатиб, ўзбек маданиятининг ўзига хослиги ва унинг умумтуркий меросга қўшган ҳиссасини намойиш қилди.
Тадбир давомида туркий тиллар оиласини ривожлантиришда тарихий хотирани асраш, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва туркий халқлар ўртасидаги мулоқотни янги босқичга кўтариш борасида фикр-мулоҳаза алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси




