Ўзбекистон давлат мусиқали комедия театри ижодий жамоаси гастроль сафари билан Россияга борди
Июль 03, 2025. 19:04 • 46 сония
• 75
САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 3 июль. /"Дунё" АА/.Ўзбекистон давлат мусиқали комедия театри Санкт-Петербург Мусиқий комедия театри саҳнасида Гоголнинг "Ревизор" асари асосида саҳналаштирилган "Ревизор. Incognito" мусиқий спектаклини намойиш қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Режиссёр Руслан Шерезданов томонидан рус мумтоз адабиётини дурдона асари асосида саҳналаштирилган мазкур спектакль замонавий қарашлар, халқона оҳанглар ва сатирик ифодани ўзида мужассам этган.
Москва ва Тошкентда томошабинлар эътирофига сазовор бўлган ушбу спектакль Ўзбекистон ва Россия театр жамоалари ўртасидаги маданий алмашувнинг бир қисми бўлди.
"Мазкур спектакль Петербург театри томонидан Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан тақдим этилган "Хотира қўшиқлари" спектаклига муносиб жавоб бўлди. Маданий алоқаларимиз расмий ҳамкорлик меморандуми билан мустаҳкамланди. Бундай алмашинувлар ижодий ришталарни мустаҳкамлашга хизмат қилади" – деди Санкт-Петербург мусиқали комедия театри бош директори, Россияда хизмат кўрсатган санъат арбоби Юрий Шварцкопф.
Ўзбекистон давлат мусиқали комедия театри Санкт-Петербургдаги намойишлардан сўнг, Карелия мусиқали театри саҳнасида ўз спектаклини тақдим қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди