Logo

Ўзбекистон санъати "Қозондаги Шарқ бозори" халқаро миллий маданият фестивалида кенг тарғиб қилинди

Декабрь 03, 2024. 11:18 • 55 сония

205
Ўзбекистон санъати "Қозондаги Шарқ бозори" халқаро миллий маданият фестивалида кенг тарғиб қилинди

ҚОЗОН, 3 декабрь. /"Дунё" АА/. Татаристон пойтахтидаги "Қозондаги Шарқ бозори" халқаро миллий маданият фестивали якунланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур халқаро фестивалда Ўзбекистон маданияти ва санъати кенг тарғиб қилинди. Хусусан, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон санъат усталарининг чиқишлари, Фаррух Зокиров ва "Ялла" гуруҳининг яккахон концерт дастури, Қорақалпоғистон ёш томошабинлар театри ижодий жамоасининг спектакли, рассомлар ва миллий амалий санъат усталари кўргазмаси каби тадбирлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон вакиллари Ақилбек Пиязов, "Сабо" миллий рақс ансамбли ва "Айқулаш" Қорақалпоқ миллий фольклор ансамбли фестиваль совриндорлари қаторидан жой олишди.

Ўзбекистон делегацияси фестивалда иштироки давомида Татаристон раҳбарияти, Маданият, Спорт вазирликлари ва Туризм давлат қўмитаси мутасаддилари билан учрашувлар ўтказди.

Унда туризм, маданият ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, театр соҳасини ривожлантириш, ҳунармандчилик мактаблари, таълим туризми каби соҳаларда алоқаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали ва Қозон давлат маданият институти ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича "йўл харитаси" ҳамда Қорақалпоғистон давлат ёш томошабинлар театри ва Қозон давлат ёш томошабинлар театри ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси