Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжон абадий дўстлигига бағишланган тадбир ўтказилди

Ноябрь 03, 2026. 11:00 • 2 дақ

• 113
Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжон абадий дўстлигига бағишланган тадбир ўтказилди
Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжон абадий дўстлигига бағишланган тадбир ўтказилди
Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжон абадий дўстлигига бағишланган тадбир ўтказилди

БОКУ, 3 ноябрь. /“Дунё” АА/. Озарбайжон Фан ва таълим вазирлиги қошидаги 53-мактабда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида имзоланган Абадий дўстлик шартномасига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Олимпия маданияти ва таълим дастури (OCEP) лойиҳаси доирасида ташкил этилган болалар ва ёшларни ривожлантириш марказларининг ижодий гуруҳлари томонидан ўзбек миллий рақслар ва куй-қўшиқлар ижро этилди.

Озарбайжонлик ўқувчиларнинг ўзбек тилида намойиш этган, миллий анъаналаримизни акс эттирувчи бадиий композициялари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Учрашув давомида Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси ҳамда Боку шаҳар таълим бошқармаси сектор бошлиғи сўзга чиқиб, бундай маданий-маърифий тадбирлар озарбайжонлик ёшларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини ошириш, уларни ўзбек тили, миллий маданияти, тарихи ва анъаналари билан яқиндан таништиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Иштирокчилар икки халқ ўртасидаги дўстлик ва маънавий яқинликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ёш авлод ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни ривожлантиришга бағишланган бундай учрашувларни келгусида ҳам мунтазам равишда ўтказишга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш