Ўзбекистон вакиласи "Ғолиблик учун туғилганлар" IX халқаро ижтимоий-маданий истеъдодлар фестивалида иштирок этди
Сентябрь 15, 2025. 10:00 • 39 сония
• 40
ЧЕЛЯБИНСК, 15 сентябрь. /"Дунё" АА/. Россиянинг Челябинск шаҳрида имконияти чекланган аёллар ўртасида "Ғолиблик учун туғилганлар" IX халқаро ижтимоий-маданий истеъдодлар фестивали бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Замира Омонованинг мазкур фестивалда иштироки ташкил этилди. Бу йилги фестивалда, шунингдек, Россия, Қозоғистон ва Арманистон вакиллари иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон вакили мазкур танловда биринчи марта қатнашди. Фестиваль дастури доирасида Замира Омонова турли йўналишдаги ўқитувчиларнинг маҳорат сабоқлари ва дарсларида қатнашди, шунингдек, бошқа мамлакатлардан келган иштирокчилар билан ижтимоий-маданий йўналишда тажриба алмашди.
Фестиваль якунида ҳамюртимиз Ўзбекистоннинг бой маданияти ва анъаналари акс эттирувчи мусиқий чиқишларини тақдим этди.
Ҳамюртимизнинг чиқиши ташкилотчилар ва томошабинлар томонидан юқори баҳоланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди