Logo

Ўзбекистон ва Миср миллий мусиқа санъати соҳасида кадрлар тайёрлаш йўналишида ҳамкорлик қилади

Сентябрь 20, 2025. 13:51 • 45 сония

298
Ўзбекистон ва Миср миллий мусиқа санъати соҳасида кадрлар тайёрлаш йўналишида ҳамкорлик қилади

ҚОҲИРА, 20 сентябрь. /"Дунё" АА/.  Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ҳамда Миср Санъат академияси ва Араб мусиқаси олий институти раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда маданият ва санъат соҳасида Ўзбекистон-Миср алоқаларини мустаҳкамлаш, хусусан икки давлатдаги мусиқа йўналишидаги таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш масалалари кўриб чиқилди.


Музокаралар натижасида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ва Араб мусиқаси олий институти ўртасида Ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олинди.


Миср Санъат академияси 1959 йилда ташкил этилган. Унинг вазифалари санъат даражасини ошириш, халқ ижоди ва фольклор меросини асраб-авайлаш ҳамда минтақавий ва халқаро маданий алоқаларни ривожлантиришдан иборат. Академия Араб мусиқаси олий институти, Мусиқа олий институти, Театр санъати олий институти, Халқ санъати олий институти, Кино олий институти, Балет олий институти, Санъат танқиди олий институтини бирлаштиради.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш